“ВАТАН – БОЛАЛАР НИГОҲИДА” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан ташкил этилган “Ватан-болалар нигоҳида” мавзусидаги кўрик- танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.     Болаларнинг санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг рақс, тасвирий санъат ҳамда актёрлик борасидаги қобилиятларини аниқлаш, Batafsil…

ҚОРОВУЛБОЗОРЛИК БОЛАЖОНЛАРГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИШДИ

“Маънавият фестивали” доирасида Қоровулбозор туманининг чекка ҳудудида жойлашган  6-мактабгача таълим ташкилотида “Болаларга маърифат улашиб” акцияси бўлиб ўтди. Тадбирда халқимизнинг севимли шоири Бобир Бобомуродов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гавҳар Зокирова, шунингдек, Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлим бошлиғи Малика Абдуҳакимова ҳамда “Маърифат Batafsil…

БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ СЎНДИРУВЧИ ОМИЛЛАР:

Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, Batafsil…

ТИЛ- ДИЛ КАЛИТИ

Қоровулбозор туманидаги 3-мактабгача таълим такилотида она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган тадбир ана шундай номланди. Тадбир аввалида иштирокчиларга ўзбек тилининг қадимийлиги ва ривожланиш тарихи ҳақида маълумотлар берилди. Сўнгра тарбияланувчилар томонидан тилимиз жарангдорлиги ва жозибасини ўзида Batafsil…

Бухоро туманидаги 25-MTT

Бухоро туманидаги 25-мактабгача таълим муассасасида тажрибали тарбиячи Муҳаббат Тошева раҳбарлигидаги катта гуруҳ тарбияланувчилари билан “Мазали нон ва булочкаларнинг тайёрланиши” мавзусида машғулот ўтказилди. Амалий тарзда ўтган машғулот жараёнида тарбияланувчилар нон ва нон маҳсулотларининг тайёрланиши ҳақида маълумотларга эга бўлибгина қолмай, бу жараёнда Batafsil…

КУЗАТУВ КЕНГАШЛАРИ: МУАММОЛАРГА БИРГАЛИКДА ЕЧИМ ТОПАМИЗ

Мактабгача таълим муассасаларида кузатув кенгашларининг ташкил этилиши тизимдаги устивор вазифаларни белгилаш, таълим-тарбия самарадорлигини оширишда юқори кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб борилишини кучайтирди. -Кузатув кенгаши аввало ота-оналар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик алоқаларини янада яқинлаштирди, -дейди Жондор туманидаги 6-мактабгача таълим муассасаси раҳбари Batafsil…

“ЖАЖЖИ ҚИЗЛАРЖОН”

Жондор туман мактабгача таълим бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 36-МТТда  “Жажжи қизларжон” кўрик-танлови бўлиб ўтди. «Зумрадойлар давраси» тўгарагининг фаолиятини юксалтириш, болаларда одоб-аҳлоқ дурдоналарини шакллантириш, уларнинг қалбида меҳнатсеварлик, ростгўйлик, камтарлик, шахсий гигиенага риоя қилиш каби ижобий хислатларни таркиб топтириш мақсадини кўзда Batafsil…

“ЮРТ КЕЛАЖАГИ- БЕШ ТАШАББУСДА”

Ғиждувон туман мактабгача таълим бўлими ва Ғиждувон педагогика коллежи ҳамкорлигида » Юрт келажаги — 5 ташаббусда» мавзусида семинар ташкил этилди. Унда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда коллеж талабалари иштирок этиб, 5 ташаббус йўналишида ўз иқтидорларини намойиш этишди.

“БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ”

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида Бухоро туман мактабгача таълим бўлими ҳамда Галаосиё педагогика коллежи ҳамкорлигида 24-мактабгача таълим ташкилотида “Беш ташаббус- беш имконият” номли тадбир ташкил қилинди. Унда барча мактабгача таълим ташкилотлари мудира ва тарбиячилари, вилоят мактабгача таълим Batafsil…

ҚИЗИҚАРЛИ ЭСТАФЕТА

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида  таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида эстафета спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирнинг дастлабки босқичида 2000 яқин тарбиячилар иштирок этишди.  Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Batafsil…