Бугунги кунда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, тизим мутахассисларига методик ёрдам кўрсатиш, мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шакллари, ўқитишнинг замонавий илғор усулларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини таълимий-тарбиявий жараёнга жорий этиш, педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш барчамизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 18 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган каскад усулида семинар тренинглар ташкил этиш тўғрисида”ги 88-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Ромитан тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда тренерлар Нилуфар Саматова ҳамда Диляйра Жаббороваларнинг маърузалари тингланди. Ушбу семинарда мактабгача таълим ташкилотларининг 33 нафар тарбиячи-педагоглар қамраб олинди.
Семинар тренингларни ташкил этишдан мақсад мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шакллари, ўқитишнинг замонавий ва илғор усуллари ҳамда янги педагогик ва ахборот технологияларини таълимий ва тарбиявий жараёнга жорий этиш, педагогларнинг касбий компетенцияларини янада оширишдир.